Пенсия жамғармаси матбуот анжумани ўтказилди

2018 йил 14 ноябрь куни Миллий матбуот марказида “Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари, мавжуд муаммолар уларнинг ечимлари тўғрисида” ва “Давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш концепциясининг моҳияти тўғрисида” мавзуларида пресс-конференция ўтказилди.

Матбуот анжуманида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори Турсунов Ёрқин Эргашевич ўз маърузалари билан қатнашдилар.

Анжуманда Пенсия жамғармаси ва Халқ банки вакиллари ҳамда  оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Матбуот анжумани оммавий ахборот воситалари вакиллари билан интерактив тарзида ўтказилди.

Манбаа: www.pfru.uz




Тез-тез бериладиган саволлар