Самарқандда сайёр қабул ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи томонидан 2019 йил 22 январь куни Булунғур туманидаги “Нурли йўл” махалласи биносида фуқароларнинг пенсия таъминоти масалалари юзасидан сайёр учрашув ўтказилди.

Савол, мулоҳаза ва таклифларга бой ўтган учрашувда туман мутасадди идоралар ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда туманда истиқомат қилаётган пенсия ва нафақа олувчи фуқаролар иштирок этишди.

Сайёр учрашувда фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Фуқароларнинг пенсия таъминотида ижтимоий адолат тизимини ва самарадорлигини ошириш чоралари тўғрисида”ги ПФ-5597-сон Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Сайёр учрашувлар ҳудудларда давом этмоқда.




Тез-тез бериладиган саволлар