Корея делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказилди

Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратида Корея делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирга Молия вазири ўринбосари Ё. Турсунов, Пенсия ва ижтимоий жамғармалар халқаро ассоцацияси директори ўринбосари Е. Куанышев, Корея Республикаси Миллий пенсия хизмати бўлим бошлиғи  Джоунг Ил Хо бошчилигидаги Корея делегацияси, шунингдек, Пенсия жамғармаси ва Молия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этишди.

Учрашувда мамлакатимизнинг пенсия тизимида информацион технологияларнинг ўрни, пенсия тайинлаш жараёнини оптималлаштириш бўйича олиб борилаётган ва режалаштирилган ишларга тўхталиб ўтилди. Шунингдек, Пенсия таъминоти тизими ислоҳ қилиш Концепцияси лойиҳасида назарда тутилган бандлар ҳам муҳокама қилинди. Томонлар келажакда ҳам бирга ишлаш бўйича ўзраро келишиб олинди.

Манба: www.pfru.uz




Тез-тез бериладиган саволлар