Пенсия жамғармаси матбуот анжумани ўтказди

2019 йилнинг 18 июнь куни Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан Миллий матбуот марказида «Пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш жараёнида аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш жараёнида масофадан камерал тартибда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари, “Электрон ҳукумат” ва “Пенсия” дастури ўртасида пенсия ва нафақа олувчи фуқароларнинг биометрик паспорт маълумотларини ўзаро боғлаш жараёнида аниқланган ҳолатлар тўғрисида тўлиқ маълумотлар берилди.

Хусусан, Пенсия жамғармаси томонидан пенсия тайинланиши ва тўланишини масофадан камерал тартибда ўрганиш ишлари жорий қилинганлиги қайд этилди.

Жорий йилнинг 18 июнь ҳолатига 124 847 та пенсионерларнинг маълумотларни “Электрон ҳукумат” дастури билан биометрик паспорт олмаганликлари ва мавжуд паспортларни тўлиқ киритилмаганлиги учун боғланмаган. Пенсионерларга биометрик паспорт олишда амалий ёрдам бериш учун Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилинганлиги айтиб ўтилди.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан тегишли жавоблар олишди.

 

Манбаа: Пенсия жамғармаси матбуот хизмати




Тез-тез бериладиган саволлар