1941-1945 йиллардаги иккинчи жаҳон уруш даврида мамлакат ичкарисида фидокорона меҳнат қилган меҳнат фахрийлари доимий давлат эътиборида

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимлари ҳисобида туриб пенсия олаётган, 1941-1945 йиллардаги иккинчи жаҳон уруши даврида мамлакат ичкарисида фидокорона меҳнат қилган меҳнат фахрийлари 24583 нафар киши, улардан 14587 нафари аёллар.1941-1945 йиллардаги иккинчи жаҳон уруш даврида мамлакат ичкарисида фидокорона меҳнат қилган меҳнат фахрийларининг ижтимоий ҳимоясига давлатимиз томонидан эътибор кучайтирилиб, пенсиясига қўшимча равишда қуйидаги имтиёзлар жорий этилган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 28-моддасига асосан, 1994 йил 1 июлдан бошлаб пенсиясига энг кам иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ (бугунги кунда 66 900 сўм) белгиланган.

Шунингдек, Адлия вазирлигида 2010 йил 30 декабрда рўйхатдан ўтказилган “Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисида”ги 2175-сон Низомга асосан, энг кам иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсация пули (бугунги кунда 55 750 сўм) тўланади.

Компенсацияни тўлаш фуқаро вафот этганда, компенсацияга ҳуқуқ йўқолганда, доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетилганда тўхтатилади.

Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича қонун ҳужжатларига кўра, алоҳида тоифадаги фуқароларга бериладиган имтиёзлар ўрнига ойлик компенсация пул тўловлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати ва унинг ҳудудий бўлимлари орқали амалга молиялаштирилади.

Манбаа: Пенсия жамғармаси Матбуот хизмати




Тез-тез бериладиган саволлар