2019 йил сентябр ойи пенсия ва нафақа тўловлари тўлиқ молиялаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги №ПҚ-2753-сон Қарори ижроси юзасидан, 3,4 млн. нафардан ортиқ ишламайдиган фуқароларга пенсия ва нафақа тўловларини ўз вақтида етказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан жорий йилнинг сентябр ойи учун талаб қилинган маблағлар 2019 йил 12 сентябр санасига қадар тўлиқ молиялаштирилди.

Шунингдек, ишловчи фуқароларга пенсия ва нафақа тўловлари учун маблағлар корхона ва ташкилотларнинг талабномаларига асосан 13 сентябргача молиялаштириб берилди.

Mанбаа: www.pfru.uz




Тез-тез бериладиган саволлар