Пенсия жамғармасида мурожаатлар қисқармоқда

Бугунги кунда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда Пенсия ва нафақа олувчилар ўзларининг ойма-ой қанча пенсия ёки нафақа олаётганларини билишлари мумкин.

Ягона идентификациялаш тизимидан (id.gov.uz) рўйхатдан ўтган Пенсионерлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн тарзда пенсия (нафақа) миқдори, тайинланган санаси, тўлаш муддати, иш стажи давомийлиги, нафақа тури, танланган муддат бўйича тўловлар миқдори, шунингдек ҳисобланган ва ҳисобланмаган иш стажи ҳақида маълумотлар реал вақт режимида ҳеч қандай қўшимча ҳужжатларсиз олишади.

Ушбу хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг “Ижтимоий таъминот”  бўлимига келтирилган бўлиб, жисмоний шахслар (пенсия/нафақа олувчилар) учун бепул тақдим этилади.

 

Манба:www.pfru.uz




Тез-тез бериладиган саволлар