Дафн этиш маросими учун харажатларни молиялаштириш эндиликда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни имзоланди.

Мазкур Қонунга биноан, Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрдаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига ҳам тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Жумладан, эндиликда дафн этишга нафақаларни тўлаш харажатларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Хусусан, 2018 йилда Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан дафн этишга нафақа тайинлашни сўраб мурожаат этган 137 283 нафар шахсларга, жами 98,2 млрд. сўм маблағ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилган бўлса, 2019 йилнинг ўтган 10 ойи давомида 115 002 нафар мурожаат этганларга 95,2 млрд. сўм Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нафақа тўлаб берилди.

 

Манба: Пенсия жамғармаси матбуот хизмати




Тез-тез бериладиган саволлар