Пенсия жамғармаси пенсионерларга биометрик паспорт олишига амалий ёрдам кўрсатмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 23 июндаги “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4117-сонли фармони билан биометрик маълумоти бўлган Ўзбекистон фуқароси паспортини жорий этиш хамда фуқароларнинг паспортини биометрик паспортга босқичма-босқич алмаштириш белгиланган. Унга кўра, Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари томондан Ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда бир қатор чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилоятида 319 158 нафар пенсия ва нафақа олувчилардан 317 844 нафари биометрик паспорт билан таъминланиб, уларнинг биометрик маълумотлари бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг “Пенсия” дастурий мажмуасига киритилди. Нобиометрик паспорти бўлган 1 314 нафар пенсионерларни биометрик паспорт билан таъминлаш мақсадида жойлардан туман (шаҳар) Пенсия жамғармаси бўлимлари ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг қўйи тизими ходимлари хамкорлигида мустақил харакатлана олмайдиган, ногиронлиги бўлган ҳамда кекса ёшдаги пенсионерларни яшаш манзилларига борилиб махсус кўчма биометрик қурилма билан фуқароларнинг электрон фото суратлари олинмоқда. Биометрик паспортлари тайёр бўлган фуқароларнинг паспортлари ўз уйларига етказилмоқда.

Жумладан: 15 январь куни Қашқадарё вилояти бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошқармаси бошлиғи А.Ражабов ва вилоят ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Узақовлар томонидан Косон туманининг Мулали қишлоғида истиқомат қилувчи 95 ёшли Эргашова Тулахон аянинг яшаш жойига борилиб, биометрик паспорти топширилди.

Ҳудудларда мазкур йўналишда ишлар давом эттирилмоқда.

 

Манба: Пенсия жамғармаси матбуот хизмати




Тез-тез бериладиган саволлар