Таклифлар

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида фуқаролар давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламини давлатимиз томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали тизими яратилгалигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламига манзилли, аниқ ёрдам кўрсатиш давлат ижтимоий сиёсатининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланган. Бугунги кунда ижтимоий тўловларга ялпи ички маҳсулотнинг 7%га яқини йўналтирилган бўлиб, бу жаҳон тажрибасида юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Шу билан бирга, олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, амалдаги пенсия таъминоти ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб бермайди, кекса ёшдаги, меҳнат қобилиятини ва боқувчисини йўқотганлар учун муносиб манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш борасида камчиликлар кўзга ташланмоқда.

Хусусан, ижтимоий суғурталаш тизимида фуқароларнинг доимий иштирокини рағбатлантириш механизмлари мураккаб кўринишда қолмоқда, бунинг оқибатида, давлат ижтимоий суғурта тизими меҳнатга лаёқатли аҳолининг асосий қисмини қамраб олмаган. Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими ижтимоий суғурта иштирокчиларига пенсия тўлаш тамойилларига мос равишда тўлиқ жавоб берамайди.

Ижтимоий нафақалар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали берилувчи моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлов тартиби ҳам бугунги кунда етарли даражада самарали эмас. Жуда кўп ҳолатларда нафақа ва моддий ёрдамларни ҳақиқатда унга муҳтож оилаларга эмас, балки иқтисодий барқарор оилаларга тайинланиши аниқланган. Ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши бўйича маҳаллий ҳокимият вакиллари томонидан етарли даражада назорат ўрнатилмаган, ижтимоий адолат тамойили ҳамда очиқлик, оммавий ошкоралик тамойиллари тўлиқ таъминланмаган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидаги маълум вазифаларни бажариш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари самарасини ошириш, ривожланган хорижий мамлакатларда кенг қўлланилаётган замонавий услублар ва фуқароларнинг ижтимоий муҳофазасини баҳолашни амалда қўллаш, аҳоли ўртасида давлат ижтимоий дастурлари очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида:

1. Фуқароларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича тузилган “Йўл харитаси” (кейинги ўринларда “Йўл харитаси”) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

“Йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирлар ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун тегишли вазирликлар ва ташкилотлар раҳбарлари масъул этиб белгилансин.  

2. Фуқароларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва ўрганиш комиссияси таркиби (кейинги ўринларда - Комиссия) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Комиссияни асосий вазифалари:

илғор халқаро тажрибалар ва амалдаги пенсия ва ижтимоий нафақалар тайинланиши, уни ҳисоблашни соддалаштирилган тартибини жорий этиш, ташкилий-ҳуқуқий шаклларини такомиллаштириш; 

ҳозирда амалда бўлган имтиёзли пенсия таъминоти қўлланилиши, айрим турдаги пенсия олувчиларга белгиланган устама ва қўшимчалар асослилигини ўрганиб чиқиш;

пенсия ва ижтимоий нафақа тайинлаш ҳамда тўлаш бўйича илғор ахборот-коммуникация технологиялари (дастурлар)ни қўллаш таклифларини ишлаб чиқиш;

фуқароларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун давлат пенсия таъминоти тизимига оид қонунлар ва меъёрий ҳужжатларни янада такомиллаштириш чораларини кўриш;

фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун давлат пенсия таъминоти тизимига оид юритилаётган давлат сиёсатини самарали ижросини таъминлашга тўсқинлик қилувчи муаммоларни аниқлаш ва уларни ўрганиш;

Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. 

4. Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда Ахборот технологиялар ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда фуқароларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун давлат пенсия таъминоти тизимига замонавий интерактив хизматларни жорий этиш, ахборот тизимидан самарали фойдаланиш бўйича таклиф киритсин.

5. Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигига юқорида берилган топшириқлар ижросини сифатли бажарилиши учун вазирлик ва идоралар, илмий-маърифий институтлар ҳамда халқаро ташкилотлардан мутахассисларни ўрнатилган тартибда жалб этиш ҳуқуқи берилсин.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов ва Бош вазир ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклатилсин. 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                              Ш. Мирзиёев

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил ________ даги __-сон қарорига

1-илова

 

Фуқароларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича

“Йўл харитаси”

 

 

Чора-тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш шакллари

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Фуқароларни пенсия таъминоти бўйича норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш

1.

Фуқароларни пенсия таъминоти тизимини, шу жумладан пенсияга қўлланиладиган имтиёзлар ва устамаларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиб чиқиш ва тўлиқ инвентаризация қилиш.

 

  1. Фуқароларни пенсия таъминоти тизимини ва хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи таркибини тасдиқлаш.
  2. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш шаклларини такомиллаштириш бўйича масалаларни ўрганиш
    ва таҳлил қилиш.
  3. Пенсия тизимида қўлланилаётган рағбатлантирувчи механизмларни ўрганиб чиқиш, пенсияларга имтиёзлар ва устамаларни кўриб чиқиш амалиётини қайта кўриб чиқиш натижалари бўйича таклифлар тайёрлаш.
  4. Рағбатлантирувчи характердаги механизмларни тадбиқ этиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича умулаштирилган ва асосланган маълумотларни ҳисоб-китоблари билан тайёрлаш.

2018 йил
1 июлгача

Молия, Иқтисодиёт, Меҳнат, Соғлиқни сақлаш, Адлия вазирликлари, Ижтимоий тадқиқотлар институти
ва идоралар

2.

Кам таъминланган аҳоли учун энг кам норматив ва стандартларни ишлаб чиқиш.

  1. Кам таъминланган аҳоли қатламларини аниқ манзил-мақсадли ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилган таклифларни тайёрлаш.
  2. Кам таъминланган аҳоли қатламлари учун ижтимоий нафақа тайинлаш меъёрларини ўрнатиш, шу жумладан III гуруҳ ногиронларга нафақа тўлаш масаласини ишлаб чиқиш.
  3. Пенсия тайинлаш учун зарур меҳнат стажига эга бўлмаган кексалар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқаролар учун ижтимоий нафақа тайинлаш
    ва тўлашнинг амалдаги механизмларини қайта кўриб чиқиш.
  4.  Ўрганиш натижалари бўйича комиссияга ижтимоий нафақалар тайинлаш механизмлари
    ва уларнинг молиялаштириш манбалари тўғрисида асосланган маълумотлар киритиш.

2018 йил
1 августгача

Иқтисодиёт, Молия, Меҳнат, Соғлиқни сақлаш, Адлия вазирликлари, Ижтимоий тадқиқотлар институти
ва идоралар

3

Ижтимоий суғурталаш тизимида фуқароларнинг ихтиёрий иштирокини тартибга солувчи ташкилий-ҳуқуқий асослари ва рағбатланшитириш меҳанизмларини ишлаб чиқиш.

 

 

  1. Ижтимоий суғурталаш тизимида фуқароларнинг ихтиёрий иштирокини рағбатлантирувчи чораларни қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
  2. Давлат пенсиялари миқдорларини ҳисоблашда, фуқароларга кўнгилли асосда суғурта бадалларини тумуш ўртоқлари учун тўлаш ҳуқуқини бериш,
    шу жумладан иш стажи етишмаётган ойлари учун тўлаш бўйича масалаларни ҳар томонлама комплекс ўрганиб чиқишни ташкил этиш.
  3. Экспериментал тартибда амалиётда ҳисоб-китоб тизимини ўрганиб чиқиш якунлари бўйича, фуқаролар томонидан кўнгилли суғурта тўлаш имкониятлари ҳақида Комиссия кўриб чиқиши учун аналитик хулоса-ҳисоботи киритиш.

2018 йил
1 августгача

Молия, Иқтисодиёт, Соғлиқни сақлаш, Меҳнат, Адлия вазирликлари, Ижтимоий тадқиқотлар институти
ва идоралар

4

Давлат пенсияларини ҳисоблаб чиқишда рағбатлантириш механизмларини ҳисобга олган ҳолда, фуқароларни ижтимоий таъминотининг минимал меъёрларини ва умум эътироф этилган стандартларини ишлаб чиқиш

 

  1. Фуқароларни ижтимоий суғурталаш тизимида иштирок этишга боғлиқ равишда пенсия миқдорига таъсир этувчи рағбатлантирувчи механизмларни ишлаб чиқиш, чет эл давлатлари тажрибаларини ўрганиш ва таклифлар киритиш.
  2. Ҳалқаро меҳнат ташкилотининг 102-сон “Ижтимоий таъминотнинг минимал меъёрлари тўғрисида”ги Конвенцияга мувофиқ, пенсия тайинлаш учун талаб этиладиган минимал меҳнат стажи тўғрисида таклиф тайёрлаш.
  3. Пенсия ёшини босқичма-босқич ошириш масаласини ўрганиш.
  4. Комиссияга кўриб чиқиш учун фуқароларни ижтимоий таъминоти бўйича умумэътироф этилган стандартларни ва минимал меъёрларни қўллаш имкониятлари ва зарурлиги ҳақида аналитик материал киритиш.

2018 йил
1 сентябргача

Иқтисодиёт, Молия, Соғлиқни сақлаш, Меҳнат, Адлия, Ижтимоий тадқиқотлар институти

5

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини такомиллаштириш.

 

  1. Фуқароларни пенсия таъминоти тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий базасини унификациялаш мақсадида, пенсия тизимини такомиллаштириш бўйича материалларни умумлаштириш.
  2. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги Қонун”ининг лойиҳасини янги таҳририни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
  3. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунини амалга ошириш учун зарар бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил
1 октябргача

Молия, Иқтисодиёт,
Соғлиқни сақлаш, Меҳнат, Адлия вазирликлари

II. Фуқароларни пенсия таъминоти тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини фаол тадбиқ этиш

6.

Фуқароларни давлат пенсия таъминоти тизими моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

  1. Фуқароларни пенсия таъминоти тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини фаол тадбиқ этиш пенсия ва нафақа олувчиларнинг маълумотлар базаси мунтазам ишлаши учун ҳисоблаш техникаси ва сервер қурилмаларини ҳарид қилиш учун тендер савдоларини ўтказиш.
  2. Пенсияларни тайинлаш ва тўлаш бўйича такомиллаштирилган “Пенсия” дастур версияси комплексини ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқни тайёрлаш ва тендер савдоларини ўтказиш.
  3. Манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг маълумотлар базаси билан интеграциялашган “Нафақа” пенсияларини тайинлаш ва тўлаш бўйича комплекс ахборот тизими (КАТ)ни амалиётга тадбиқ этиш ишларини якунлаш.
  4. Бюджетдан ташыари Пенсия жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимларини пенсия ва нафақа олувчиларнинг маълумотлар базаси хавфсизлигини таъминловчи махсус техник воситалари, компьютер ва офис техникалари билан жиҳозлашни босқичма-босқич амалга ошириш.

2018 йил
1 сентябргача

Молия, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат, Соғлиқни сақлаш, Адлия

вазирликлари ва идоралар

7.

Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимида ахборот-коммуникация технологиялари инфраструктурасини  такомиллаштириш ва ривожлантириш.

 

  1. Пенсиялар ва нафақалар тайинлашда қоғозли ҳужжат айланишини камайтириш бўйича “Нафақа” КАТ тизимини замонавий модулини ишлаб чиқиш.
  2. Ахборот тизими билан ишлашда ягона ёндашишни ташкил этиш учун электрон-рақамли имзони сертификатланган калитлар билан таъминлаш.
  3. Ишловчиларнинг тўпланган суғурта бадалларини Ягона электрон реестрдаги фуқароларнинг ойлик маошлари ҳақидаги маълумотлардан фойдаланиб, пенсияларни ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизимини тадбиқ этиш.

2018 йил
1 октябргача

Молия, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат, Соғлиқни сақлаш, Адлия

вазирликлари ва идоралар

III. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий таъминлаш тизими ташкилий тузилмасини такомиллаштириш

8.

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва амалдаги пенсия таъминоти тизимининг самарадорлигини ва манзил-мақсадлигини ўрганиб чиқиш.

  1. Аҳолини ижтимоий таъминоти масалаларини турли вазирликлар ва идоралар орасида тақсимланганлигини танқидий ўрганиш.
  2. Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш
    ва пенсия таъминоти бўйича комплекс тизимига жавобгар бўлган ягона давлат органини ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2018 йил
1 сентябргача

Молия, Соғлиқни сақлаш, Иқтисодиёт, Меҳнат, Адлия вазирликлари ва идоралар

9.

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг таъсирчанлиги
ва манзиллилигини таъминлаш механизмларни такомиллаштириш.

  1. Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойихасини тайёрлаш ва таклифлар киритиш ҳамда тасдиқлашга тайёрлаш.
  2. Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш
    ва пенсия таъминоти бўйича масъул бўлган ягона давлат органини барпо этиш бўйича ташкилий чоралар қабул қилиш.

2018 йил
1 октябргача

Молия, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Меҳнат, Соғлиқни сақлаш, Адлия,

вазирлик ва идоралар

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил ________ даги __-сон қарорига

2-илова

 

Фуқароларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва ўрганиш комиссияси таркиби

 

1.

Қўчқаров Д.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, молия вазири, Комиссия раиси

2.

Ходжаев Б.А.

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири

3.

Мухитдинов Э.М.

-

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири биринчи ўринбосари

4.

Хайдаров А.Я.

 -

Ўзбекистон Республикаси молия вазири биринчи ўринбосари

5.

Жўраев Н.С.

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири биринчи ўринбосари

6.

Юсупалиев Б.К.

-

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари

7.

Мусаев Б.А.

-

Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси раиси в.б

8.

Бегалов Б.А.

-

Статистика давлат қўмитаси раиси

9.

Жалилов Ш.И.

-

“Нуроний” жамғармаси марказий кенгаши раиси

10.

Жавлонов Ш.С.

-

“Маҳалла” жамоат хайрия жамғармаси бошқаруви раиси

11.

Турсунов Ё.Э.

-

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори

12.

Назаров Ш.Х.

-

Иқтисодий изланишлар маркази директори

13.

Ахмедов Т.М.

-

Солиқ-бюджет тадқиқотлари институти директори

14.

Ахмеджанов Ш.Х.

-

Макроиқтисодий изланишлар ва прогнозлаштириш институти директори

15.

Хайдаров Н.Х.

-

Тошкент молия институти ректори

16.

Умаров О.М

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари

17.

Хайитмуродов С.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси СИАД бош мутахассиси, комиссия котиби

 

Изох: Комиссия аъзолари бошқа лавозимга ўтган тақдирда, унинг ўрнига тайинланган аъзоликни давом эттиради.

Оставить комментарий



Комментарий


Тез-тез бериладиган саволлар